Telegram Group Search
ТОПГАНИНГ ТЎЙЛАРИНГА ЭМАС, ЎЗИНГА НАСИБ ҚИЛСИН!!!

• Бугун бир Япон ўртоғим уйланди. Тўйига таклиф қилди. Камина ҳам бориб, қатнашиб келдим. Шу пайтгача кўпгина Япон тўйларида қатнашганим учун, кўрганларим ва кузатганларимни сизларга ҳам улашгим келди.

Япониялик Сузукининг ихчамгина тўйини кўриб, ўзимизнинг Тешавойнинг мусофирчиликда йиллаб ишлаб келиб «Гумбура-қасир» қилиб берган тўйи кўз олдимда айланаверди-айланаверди.

• Ҳуллас, сизларга Япон тўйлари ҳақида қисқача ёритиб бераман. Япон тўйларининг сценарийси деярли бир хил. Кичкинагина , шинамгина ресторанда бўлиб ўтади. Тўйга 10 кишидан 50 кишигача меҳмон таклиф қилишади. Тўйга таклиф қилнганлар ўша ресторанни олдидаги "Реcепшн"га ( Қабулхона) боришади. Исм фамилясини айтиб, «Тўяна» сини беришади. Японларда тўяна нархи одатий 300$ атрофида. Жамиятни қоғозда ёзилмаган қоидаси 300$. Ундан кам бериш уят ҳисобланади. Одатда келин-куёвни ота-оналари, ака-укалари 300$ дан кўпроқ 600-1000$ атрофида беришади.

•Манга ёққан томонларининг биттаси келин-куёвнинг қариндоши ёки дўсти бошловчилик қилиб беради. Фалон пулга бошловчи, қўшиқчи, ўйинчи отарчи гаплашишмайди. Битта бошловчи 30-40 та энг яқинлар, келин-куёв билан тўй ўтади кетади.

• Ана энди бугунги постимиз қаҳрамони Сузукининг тўй харажатлари ҳақида гаплашамиз. Авваламбор, Сузуки ҳашакалла шошилиб, қўлидан бир иш келмасдан уйланиб олмади. Ўқиди, ишга кирди, ўзини эплай олишга кўзи етгандан кейин уйланди. Ўзига маъқул келган жуфтни топди. Маҳсус белгиланган жойга бориб никоҳдан ўтишди. Тўй куни белгиланди. Тўйга 50 кишини чақиришди. Рестораннинг бир кишига 100$ атрофида тўланадиган овқатлар менюсини танлашди. 50 киши учун жами 5000$ бўлди. Ҳар бир кишига эсдалик учун 10 $ дан совға олишди. Жами 5500$ бўлди. Қолган ҳаражатлар кийимлар, зал учун тўлов ва бошқа майда чуйдаларига яна 4500$ кетсин дейлик. Шунда бутун бошли тўйга 10000$ кетди. ЭНДИ ЭНГ ҚИЗИҚ ЖОЙИГА КEЛАМИЗ ЁШЛАР 10 000 $ САРФЛАБ ТЎЙ ҚИЛИШДИ ВА ҲАР БИР КEЛГАН МEҲМОН 300$ ДАН ТЎЯНА БEРГАНЛИГИ УЧУН 5000$ ДОЛЛАР ФОЙДА БИЛАН ЧИҚИШДИ.

• Ана энди, ошиб қолган пулга ёш келин куёв ( Kekkon ryouko) тўй саёҳатига кетишади. Чет эл саёҳатига ёки энг камида Япониянинг ичида бошқа шахарларга саёҳат қилиб келишади. Ана сизга Японларнинг оддийгина тўйи.

• Ўзимизни Тешавойчи 5-6 йиллаб четда ишлаб пул йиғиб, қарз олиб, данғиллама тўй қиламан деб умри ҳазон бўлиб кетди. Тўйдан кейин ҳам йиллаб қарз тўлади. Қарздан қутулишига, яна тўй чиқиб қолди. Ўғилларига суннат тўй қилиш керак...

• Ҳулоса ўрнида, қай гўрлардан чиқиб келган «Паразит» урф одатларни йиғиштирсак, ёш оилаларга ихчам тўй қилиб ошган пулни ўзларига инвестиция қилсак, қизни ҳам йигитни ҳам ўзини эплаб, оилага тайёр бўлганда турмуш қилдирсак, ким ўзарга тўй қилишни бас қилсак, олий мақсадни «Тўй, Уй, Машина» дан бошқа томонга бурсак, ёшларимиз энергияларини илмга, ҳоббига, изланишга, ҳақ-ҳуқуқини танишга, сиёсатга қизиқишга, жамиятни тўлақонли аъзоси бўлишга сарфлашар, балким. БИЗ ЎЗГАРСАК ЖАМИЯТ ЎЗГАРАДИ. ДАВЛАТ ЎЗГАРАДИ, ҲУКУМАТ ЎЗГАРАДИ!!!

© Баҳодир Искандаров

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Отанг вафот этганида уни қабристонга қўйиб, ортга қайтаркансан, билгинки, энг катта ғами сени ўзидан кўра яхшироқ ҳолда кўришни истаган охирги инсонингни дафн этиб келдинг…

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Японни емаскан тўйнинг ташвиши,
Камчиқим тўй қилар ожиз забонлар,
Шу ҳам тўй бўптими? Мeхмон-қирқ киши,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Айтилмаган одам қилмайди гина,
Овоза қилмайди кибрга мина,
Исрофгарчилик йўқ, қадди урсин-а?
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Йўқдир "мeбeл-сeбeл, сарпо, сeплари,
Қилмайди қиз кўрди, юз кўр, чаллари,
Бир хил тўй қилади бой, қашшоқлари,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар

Тўйлари тўйларга кeтмас уланиб,
Мeбeл талаб қилмас нафсга буланиб,
Қудага лўлидeк дeб турмас тиланиб,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Тўйда ичиб олиб қилмас "кўпкари",
Ортиқча ҳаражат, куёв навкари,
Йўқдир қиммат-қиммат машиналари,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Ўн бeш йил топганин сочмас бир кунда,
Балким,ривожланиш сабаби шунда,
Қарз тўлаб юрмайди тўй ўтган кундан,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Нeчталаб санъаткор айтиш бирровга,
Пулингни бeргандeк худди бировга,
Ёки сочишдeк гап уни хавога,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Йигитлар уйланар ақли етганда,
Бeли оғриб топган пули етганда,
Бахтли бўлармиди зўрррр тўй бeрганда,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Қайнона ташимас қирқ кунлаб мазар,
Куёв тиланмайди, қилади ҳазар,
Аслида ким мўмин, тавба , алҳазар,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Дабдабали тўйни қилиш ўрнига,
Бизнeсни бошлайди ўша пулига,
Ёш оила тушволар ўзин йўлига,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Бир кунлик тўйни дeб, бўлай дeб устун,
Қудалар қоқмайди бир бирин пўстин,
Шароитга қараб қилавeр, дўстим,
Тўйингни устидан кулмас Японлар,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Эскилардан қолган ҳикмат-у, ҳадис,
Ҳeч қачон кам бўлмас, камтар инсонлар,
Камбағал бўларди, шаксиз, шубҳасиз,
Биздeк тўй қилишни билса Японлар.

©️Баҳодир Искандаров

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Ухлаб уйғонмади, уйғонганлар топа олмади!

Ҳулоса шуки: ўзингиз
яқинларингизга омонатсиз, улар ҳам сизга омонатдурлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Режалар кўп эди эрта баҳордан,
Улгира олмадим битмади иш ҳам,
Ёз иссиқ тафтини хис қилмай туриб,
Шошилиб келмоқда қахратон қиш ҳам.


Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Бир кило қўй гўштин олмоқлик азоб
Йўлингга термулган Онангга атаб,
Кўз юмиб дунёдан ўтгандан сўнгчи
Ўнлаб қўй сўямиз бўлсин деб савоб.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Чуқур илдизига урилиб болта,
Баҳайбат дарахтлар йиқилар они,
Дер экан, борлиққа дод солган ҳолда:
“Сопи ўзимиздан чиққан ҳароми!”


©️Vafo Mo’min

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Икки томонлама Фидокорликка биродар дейилади. Бири фидо бўлсаю, иккинчиси фойда кўрса бу тижорат демакдир…!

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Шахсий ривожланиш учун инвестиция қилишнинг 36 йўли

1. Таълимга оид шоуларни кўринг
2. Онлайн тарзда билимлар ўрганинг
3. Электрон китоблар ёки китоблар ўқинг
4. Оилангиз билан алоқаларни мустаҳкамланг
5. Дўстларингизни ақл билан танланг
6. Ноқобил дўстлардан узоқлашинг
7. Ўзингизга мураббий топинг
8. Бизнес бошланг
9. Янги машғулотларни бошланг
10. Тил ўрганинг
11. Ўз олдингизга мақсадлар қўйинг
12. Ўз кунингиз ва ҳафтангизни режалаштиринг
13. Ўз ҳаётингиз учун режа тузинг
14. Шукроналикни унутманг
15. Медитация билан шуғулланинг
16. Спорт билан шуғулланинг
17. Кўпроқ кўникмаларни ўрганинг
18. Камроқ спиртли ичимликлар истеъмол қилинг
19. Ўз фикрларингиз ҳақида кўп ҳам қайғурманг
20. Соғлом овқатланиш тарзига риоя қилинг
21. Овқат пиширишни ўрганинг
22. Вақтли ухлаб вақтли уйғонинг
23. Ортга суришни тўхтатинг
24. Вақтингизни тўғри тақсимланг
25. Кун тартибингизга амал қилинг
26. Кўпроқ саёҳат қилинг
27. Пулингизни тежанг
28. Пулингизни инвестиция қилинг
29. Тажрибалар учун кўпроқ пул сарфланг
30. Ҳар куни ўзингизни янги синовлар билан синанг
31. Муваффақиятни кўра билинг
32. Кечиримли бўлинг
33. Доимо розилик олишга бўлган ҳаракатингизни тўхтатинг
34. Ташқи кўринишингиздан мамнун бўлинг
35. Аудио китоблар эшитинг
36. Ушбу маслаҳатлатга амал қилинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
• Аллоҳ сени соғинса, Унга гапиришингни хоҳласа, сени намозга қоим қилиб қўяди;
• Агар сен билан ёлғиз қолишни хоҳласа, тунда таҳажжудга уйғотиб қўяди;
• Агар сени жаннатга олиб кирмоқчи бўлса, Сенга ибодат қилишни осон қилиб қўяди.
• Сенга яхшиликни истаса, илм бериб уни амалига собит қилиб қўяди;
• Агар сени кечиришни хоҳласа, тилингни тавбага муяссар қилиб қўяди;
• Агар сенга саодат бермоқчи бўлса, қалбингни кенг қилиб қўяди;
• Агар сени севса... Аллоҳим, бизларга хам насиб қилгин. Насиб қилгин. Насиб қилгин!!!

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди. У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ ажиб ифорга бурканди... Таажубда қолган одам ҳайратдан юқорига боқди.
   Шу пайт у фариштага савол берди.
"Бу қандай  ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундай ғаройиб ифорни ҳидламагандим?"
    Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб биргаликда томчи томган томонга кўтарилади. Юқорида бояги одамни жаннатий  ховлисидан минг баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди...
     Унда бир одам ўтирар эди.
Шунда фаришта деди:..
    "Сени жаннат ҳовлингга томган томчи ушбу мўминни пешона тери эди"...
       Таажубда қолган одам яна сўради: "Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларини бажарганман:
    Айтчи, уни мендан фарқи нимада? Нега унинг Жаннати олий?
    Шунда фаришта: "Аллоҳ ҳузурида ҳар иккингизни даражангиз бир. Аммо бу мўмин "СУБҲАНАЛЛОҲ"ни сендан бир неча марта кўп айтган"

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Бир онанинг дуоси

​“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...”

Кекса бир аёл автобусга минди.  Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди.  Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим,  сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди. Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол,  камбағал инсон бўлсам-да, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар.

Имом Муслим ривояти

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Эртага, эртага, эртага, эртага, эртага, эртага, эртага - қара шу сўз билан ҳафта, ой, йил ўтиб кетди. Буни ўқиб тўғрилигини англадинг ва энди аниқ эртадан бошлайсан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказишибди. Мақсад: машҳур худосизлар ўлимлари олдидан нима дейишганини аниқлаш.
Мана натижалар:

(ўқиётганда “тавба, тавба” деб турсак яхши бўлади, деб ўйлайман)

Фридрих Ницше.

Эсини йўқотиб қўйган. Кучукдай ҳуриб темир қафас ичида жон берган.

Вольтер. Буюк масхарачи.

Якуни мудҳиш бўлган. Тун бўйи кечирилишини сўраб дод солиб чиққан. Ҳамширасининг сўзлари: “Европанинг ҳамма пулини берса ҳам Вольтернинг ўлимидек ўлимни кўришни истамайман”.

Давид Хьюм – атеист.

Ўлими олдидан тинимсиз: “Мен оловнинг ичидаман!” деб дод солган. Ўлими даҳшатли бўлган.

Наполеон – император.

Унинг табиби қуйидагини ёзган: “Император ёлғизликда, ҳамма уни ташлаб кетган ҳолда ўлди. Унинг ўлим билан олишуви мудхиш бўлди...”

Карл IX.

“Мен ҳалок бўлдим! Мен буни тушуниб турибман”.

Гоббс – инглиз файласуфи.

“Мен мудхиш зулматга сакраш олдида турибман”.

Ленин.

Эси оғган ҳолда ўлди. Стол, стуллардан гуноҳлари учун кечирим сўраган...
Қаранг-ки, у миллионлаб одамлар учун раҳнамо ва идеал бўлган!

Ягода. Совет яширин полицияси бошлиғи.

“Худо мавжуд бўлиши керак! У мени гуноҳларим учун жазолаяпти”.

Зиновьев: – Лениннинг ҳамроҳи.

Сталин буйруғи билан отиб ташланган. “Қулоқ тут, Исроил, Худомиз – Якка Худодир!” – бу атеистик давлат раҳбарларидан бирининг охирги сўзлари.

Ярославский.

Интернационал атеистик ҳаракати президенти: “Ўтинаман, китобларимнинг ҳаммасини ёқиб юборинг! Муқаддасга бир қаранг! У анчадан бери мени кутяпти. У шу ерда!”

Джон Леннон.

Машхурлигининг чўққиси (1966 й.) пайтида Американинг етакчи журналига берган интервьюсида Ийсо алайҳиссалом тўғрисида: “Бугун биз ундан машҳур бўлиб кетдик!” деган. Ажабланарлиси – уни отиб ўлдирган қотил унинг айнан машҳурлигини тортиб олишни, яъни машҳур одамнинг қотили сифатида машҳур бўлишни, мақсад қилган экан.

Бразилия сиёсатшуноси Танкредо ди Амейдо Невес.

Сайлов пайтида: “Агарда мен 500000 овоз олсам ҳатто Худо ҳам мени президентлик лавозимидан тушира олмайди!”, деган.
У шунча овоз олди. Аммо президент бўлишидан бир кун олдин касал бўлиб ўлди.

Бразилиялик композитор, қўшиқчи, шоир.

Рио де Жанейрода ўтказилган шоуда сигаретасининг тутунини осмонга пуфлаб: “Бу сенга, Худо!”, деди. 32 ёшида СПИДдан ҳалок бўлди.

Титаникни ясаган инженер.

Ясаш ишлари якунлангандан кейин репортёрлар кеманинг қай даражада ҳавфсиз эканлигини сўрашганда: “Энди уни Худо ҳам чўктира олмайди!”, деган экан. Албатта ҳар бир киши у билан нима содир бўлганини жуда яхши билади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Сабоҳиддий Али айтганидек:

“ Тинчгина бир бурчакда яшаш керак” .

Марказлашдингми фақат яхши ҳаётга эмас балки муаммолар томон ҳам марказлашган бўласан. Умр қисқа у таваккал қилишга арзимайди. Таваккал қилмоқчимисан фақатгина Аллоҳга суяниб қил. Бандага ишониб қилинган таваккал гўёки дарахтга ишониб, харсанг остида туришдек гап. Харсанг қўзғалганда на ишонганинг, на ўзинг омон қоласан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Рабиъ ибн Ҳайсамдан: "Нега ҳеч бировни айбламайсиз?" деб сўрашганда шундай жавоб қилганлар: "Ўзимдан рози эмасманки, шу сабаб одамларни ёмонлашга вақт топа олмайман".

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Муаммо кимники

Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди.

Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: «Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти», деди. Хўроз унга жавобан «Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин», деди.

Сичқон: «Майли», деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга «Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли», деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари «Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак», деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: «Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти». Мол: «Бу менинг муаммоим эмас», деди…

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир ҳўжайинга «Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди», деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди…

Эл-улус: «Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас», деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, «Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай», деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди…

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди…

…Масалнинг қизиқ жойи шундаки, «Бу менинг муаммоим эмас», деганларнинг биронтаси омон қолмади. «Муаммо меники», деб жон кyйдирган сичқон эса ҳамон тирик…

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Ишларинг юришиб тургани асно,
Кўпайиб кетади хешу ақрабо.
Дарвиннинг китобин қўлтиқлаб олиб,
“Тоға”, деб келади маймун ҳам ҳатто.

©️Абдулла Орипов

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Муаллимлардан бири ўқувчисидан сўради:
— Қани, айт-чи, 3 билан 2 нима бўлади?

Шунда ўқувчи:
— Нимага нисбатан, устоз? Бу – ҳолатга қараб ўзгариб туради, — деб жавоб берибди. Муаллим:
— Яъни, қандай? —деб савол ташлабди. Ўқувчи:
— Масалан: 3 дан 2 ни олсак 1 қолади. Бу — Аллоҳнинг Бирлигига далолатдир. Агар 3 га 2 ни қўшсак, 5 бўлади. Бу — Исломнинг 5 шарти, ёҳуд 5 вақт намоз деган сўз. Шом 3 ракат фарз ва 2 ракат суннатдан иборатдир.

Агар 3 ни 2 га кўпайтирсак, натижа 6 бўлади. Бу — иймоннинг 6 шартига ишоратдир. Йўқ, агар 3 ва 2 сонларини кетма-кет ўқисак, унда 32 бўлади. Бу — Исломнинг энг асосий 32 та фарзини ифодалайди. Бундан ташқари, Қуръони Каримнинг 32-сураси Сажда сурасидир. Бу — фақат Аллоҳга сажда қилишимизни яна бир бор ёдга солади.

Энди, 3 ва 2 эмас, балки 2 ва 3 сонлари кетма-кет келса, 23 бўлади. Бу — Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг роппа-роса 23 йиллик пайғамбарлик даврини ифодалайди. Сиз буларнинг қайси бирини сўрагандингиз, устоз? Шояд, 3 ва 2 сонларини қўшмай, алоҳида-алоҳида сўраётган бўлсангиз, унда 3 — ғуслнинг фарзи, 2 эса — елкамиздаги яхши ва ёмон амалимизни барчасини қолдирмай ёзиб турувчи 2 фариштадирдир...

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
Хаёсиз аёллар миқдори қанча,
Деди нодон шогирд фикрламай кенг.
Устоз жавоб қилди ўйланиб анча,
Даюс эркакларни сони билан тенг.

Жума муборак…

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+yBpVVg03318wMjFi
2025/06/19 11:49:20
Back to Top
HTML Embed Code: